Навоийда кўп қаватли уйлар фасади граффити санъати усулида безатилмоқда (фото)

Сақлаш
19:47 / 13.04.2022 1082 0

Навоий шаҳар ҳокимлиги матбуот котиби Ў. Ўсаровнинг «Oyina.uz» мухбирига маълум қилишича, ушбу лойиҳа Навоий вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси томонидан амалга оширилмоқда.

 

 

 

Лойиҳа 2022 йилда бажарилиши кўзда тутилган бўлиб, унга бошқарма томонидан 1 миллиард 850 миллион сўм маблағ ажратилган. Унга кўра, кўп қаватли уйлар фасадига жами 30 та граффити тушириш режалаштирилган бўлиб, Кармана туманидаги 5 та ва Навоий шаҳридаги 25 та уйлар фасади граффити санъати усулида безатилади. Шунингдек, ушбу суратларни Навоий ва самарқандлик рассом усталар чизмоқда, деди Ў.Ўсаров.

 

 

 

Эслатиб ўтамиз, даставвал Тошкентнинг Чилонзор туманида рассом Инкузартнинг Алберт Эйнштейнни турли формулалари билан бирга чизган портрети бўяб қўйилгани ҳақида хабар берган эдик. Унда Инкузарт номи билан машҳур рассом Телеграм-каналида қандай қилиб граффитини чизгани, кейин эса ишчилар деворни бўяб ташлаётгани кўрсатилган видеони эълон қилиб, “Чилонзор ҳокимига раҳмат!” дея изоҳ қолдирганини маълум қилганди.

 

Юқоридаги воқеадан бироз вақт ўтгач, Янгиҳаёт туман ҳокимлиги ташаббуси билан “Дўстлик” МФЙ даги кўп қаватли уйнинг деворига туширилган стрит-арт “Миллатлар дўстлиги” деб номланган сурат эълон қилинди.

 

Ушбу стрит-арт намунаси бўлган мурални 18 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев Янгиҳаёт туманига ташрифи чоғида кўриб мақтаган эди. “Нега ҳаммаёққа шундай қилмайсизлар? Бу мурал ҳам одамнинг кайфиятига ижобий таъсир қилади”, – деган Президент масъулларга.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//