Бу йилги ҳаж мавсуми учун ёш чегараси белгиланди

Сақлаш
15:42 / 13.04.2022 963 0

“Ҳаж-2022” мавсуми учун ёш чегараси белгиланди. Бу ҳақида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабар берди.

 

Таъкидланишича, Саудия Арабистони подшоҳлиги Ҳаж ва умра вазирлиги “Ҳаж-2022” мавсуми бўйича якуний қарор қабул қилган. Унга кўра, пандемия ҳамон давом этаётганини ҳисобга олиб, ҳаж тадбирига чет эллик ва маҳаллий ҳожиларга жами 1 миллион киши учун ҳаж ибодатини амалга оширишга рухсат берилган.

 

Шунингдек, “Ҳаж-2022” мавсумда иштирок этиши мумкин бўлган ёш чегараси 65 ёшгача этиб белгиланган.

 

Шунингдек,  барча ҳожилар САП Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтган ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотида тасдиқланган Pfizer/BioNTech (АҚШ-Хитой), Oxford-AstraZeneca (Буюк Британия-Швеция), Moderna (АҚШ) ва Johnson & Johnson (АҚШ) вакциналарининг 2 дозасини қабул қилган бўлиши зарур.

 

 Хорижий ҳожилар САПга киришдан 72 соат олдин коронавирус диагностикаси ҳақида салбий натижали ПЗР-тест маълумотномасини тақдим этиши лозим.

 

"Ҳаж" ва "Умра" тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Жидда шаҳридаги Бош консуллиги “Ҳаж” ва “Умра” масалалари бўйича атташеси билан ҳамкорликда мувофиқлаштирилмоқда”, дейилади хабарда

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//