Жамият
Самарқанд туманида уч нафар фуқаронинг қимматбаҳо қабртошни ўғирлаб кетгани аниқланди. Бу ҳақида Тергов департаменти ахборот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, 29 ёшли М.Р. Самарқанд тумани ИИБга Самарқанд туманидаги “Талибарзу” қабристони ҳудудида жойлашган қабр тошларини ишлаб чиқариш цехидан нархи 1.000 АҚШ доллари бўлган тош ўғирлаб кетилгани ҳақида ариза беради.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлар натижасида, мазкур қабиҳ ўғирликни Самарқанд туманида яшовчи 27 ёшли Н.С., 20 ёшли И.Ш. ва 18 ёшли А.З.лар содир этганликлари аниқланган. Улардан “гранит габро” номли тош ашёвий далил тариқасида тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан юқоридаги шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 169-моддаси 2-қисми “в” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ