Жамият
Жорий йилнинг апрель, май, июнь ойларида «Ёшлар овози», «Ёш китобхон оила», «Мушоира», «Зукко китобхон», «Қувноқлар ва зукколар» республика танловлари; ёшлар орасида соғлом турмуш тарзи ва спортни оммалаштиришга қаратилган мини-футбол, футбол, волейбол, енгил атлетика, «streetball», шахмат, шашка, стол тенниси ва «street workout» бўйича республика спорт мусобақалари; киберспорт мусобақаси ҳамда «Заковат» интеллектуал ўйинлари маҳалла ёшлари ўртасида илк маротаба «Беш ташаббус» олимпиадаси доирасида ўтказиши белгиланган.

Шу мақсадда туман марказида қад рослаган Амфитеатрда олимпиадага старт берилди. Тадбирда туман ҳокими, тумандаги сектор раҳбарлари, 5 муҳим ташаббус йўналишларига масъул бўлган ташкилот, муассасалар раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари ва ёшлар иштирок этишди.

Ғолиблар 30 июнь — Ёшлар куни арафасида муносиб тақдирланади.
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жаҳон
Спорт
Илм-фан
77875
Жамият
56793
Жамият
56018
Жамият
51074
Жамият
//
Изоҳ йўқ