Жамият
Тошкентдан Андижонга ҳаракатланаётган тезюрар поездга номаълум шахс томонидан отилган тош вагон ойнасини ёриб ўтиб, 9 ёшли боланинг бошига келиб урилди.
«Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизматининг маълум қилишича, воқеа 10 апрель куни соат 22:25 да Олтиариқ–Марғилон участкасининг 244-километрида юз берган.
Тошкент–Андижон йўналишида ҳаракатланаётган 62-сонли йўловчи поездига номаълум шахс томонидан отилган тош 6-вагон ойнасини ёриб ўтиб, 9 ёшли йўловчининг бошига урилган. Зарба бола қошининг устки қисмига тегиши оқибатида қон кетишига сабаб бўлган. Соат 22:32 да «Марғилон» темир йўл вокзали фельдшери томонидан жабрланган йўловчига зудлик билан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан тегишли идоралар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77895
Жамият
56805
Жамият
56033
Жамият
51087
Жамият
//
Изоҳ йўқ