Жамият
Наманганда ички ишлар ходимлари оғиз очиладиган пайт уйга кеч қолган ҳайдовчи ва йўловчиларга ифторлик улашди. Бу ҳақида «Дарё» хабар берди.
Мўъжазгина ифторлик қутиси кулча, хурмо ва минерал сувдан иборат.
Вилоят ИИБ ЙҲҲБ ахборот хизмати ходими Назира Олимжонованинг маълум қилишича, ушбу тадбир бир маротабалик эмас ва яна давом этади.
Чунки ички ишлар ходимлар касб тақозосига кўра ифторлик пайти ҳам меҳнат фаолиятини давом эттираётган ёки турли сабабларга кўра ушланиб қолган юртдошларимизга кўп дуч келишади.
«Умуман олганда, ифторлик улашиш Наманган вилояти ички ишлар ходимларининг илк бор шундай хайрли ташаббусга қўл уриши эмас. Эсласангиз, олдинроқ улар Қамчиқ довонида узоқ йўлдан чарчаб келаётган ҳайдовчиларга қайноқ қаҳва таклиф этаётгани, жазирамада кўчада меҳнат қилаётган ободонлаштириш ходимларига музқаймоқ ва салқин ичимликлар улашгани, хотин-қизлар кунида эса аёл ҳайдовчи ва йўловчиларга гуллар тақдим этгани ҳақида ижтимоий тармоқларда кўплаб хабар ва лавҳалар берилганди», дейди Назира Олимжонова.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ