“Uzbekistan Airways” самолёти бомба ҳақидаги хабар сабаб фавқулодда қўндирилди

Сақлаш
13:52 / 12.04.2022 793 0

2022 йил 11 апрель куни Минск-Тошкент йўналиши бўйича HY-710 рейси 15:39 (Тошкент вақти билан) Минск миллий аэропортидан жадвалга мувофиқ авиақатновни амалга оширишни бошлаган. А320 ҳаво кемаси Россия ҳаво ҳудудида бўлган вақтда “Uzbekistan Airways” АЖ, шунингдек, Россия ва Беларусь авиация хизматлари ходимларининг e-mail манзилларига аноним манзилдан ҳаво кемасида бомба жойлашгани ҳақида маълумот юборилган.

 

“Uzbekistan Airways” АЖ ахборот хизмати хабар беришича, ҳаво кемасининг йўловчилари ва экипаж аъзолари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида А320 ҳаво кемаси командири самолётни текшириш ва кўздан кечириш мақсадида энг яқин «Домодедово» халқаро аэропортига қўндиришга қарор қилган. Айни пайтда лайнер, йўловчилар, уларнинг юклари, юк ва почта белгиланган тартибда текширилди.

 

Ҳаво кемасининг миналаштирилгани ҳақидаги маълумот тасдиқланмади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//