Жамият
Ўқувчи-ёшлар ва талабалар учун «Заковат стипендияси»ни бериш тартиби тасдиқланди. Бу ҳақида Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев ўзининг телеграм расмий саҳифасида маълум қилди.
Таъкидланишича, 2022-2023-ўқув йилидан бошлаб «Заковат» интеллектуал ўйини ва бошқа интеллектуал ўйинларнинг республика босқичида ғолиб ва совриндор бўлган жамоа аъзолари учун йил давомида ҳар ой «Заковат стипендияси» берилади.
Стипендиялар қиймати қуйидагича:
«Заковат стипендияси» интеллектуал ўйинларнинг республика босқичида:
1-ўринни олган ўқувчи-ёшлар ва талабаларга БҲМнинг 5 баравари миқдорида (ҳозирда 1 350 000 сўм);
2-ўринни олган ўқувчи-ёшлар ва талабаларга БҲМнинг 4 баравари миқдорида (ҳозирда 1 080 000 сўм);
3-ўринни олган ўқувчи-ёшлар ва талабаларга БҲМнинг 3 баравари миқдорида (ҳозирда 810 000 сўм) белгиланади ва йил давомида ҳар ой тўлаб берилади.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ