Иқтисод
«Марказлашган манбалар ҳисобидан ипотека ва таълим кредитлари учун ажратиладиган маблағлар бўйича фоиз ставкаларини белгилаш тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Ўзбекистонда ипотека дастурлари ва таълим кредитлари бўйича фоиз ставкалари йил охиригача ўзгаришсиз қолади.
Ҳужжат билан Молия вазирлиги томонидан тижорат банкларига ипотека ва таълим кредити учун ажратиладиган ресурс маблағлари бўйича фоиз ставкаларини 2022 йил якунига қадар, истисно тариқасида, амалдаги фоиз ставкаларида, яъни ипотека кредити бўйича – 13 фоиз, таълим кредити бўйича – 10 фоиз миқдорида сақлаб қолиш маъқулланган. Бунда, 10 фоиз ставкада ажратилган ресурслар ҳисобидан таълим кредитлари тижорат банклари томонидан кредит олувчига 14 фоиздан ажратилади.
Ҳужжатга кўра, Молия вазирлиги томонидан ажратилган ресурс маблағлари ҳамда тижорат банкларининг ипотека ва таълим кредитлари бўйича фоиз ставкаларини мутаносиб равишда камайтириш механизми Марказий банкнинг асосий ставкаси 14 фоиздан пасайганда қўлланилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ