Жамият
Навоий вилояти Томди тумани ҳудудида «Мурунтов» кони таркибида «Балпантоғ» ва «Томдибулоқ» янги конлари очилди.
Лойиҳа доирасида конда 650 дан ортиқ янги иш ўрни яратилади.
Шунингдек, «Балпантоғ» ва «Томдибулоқ» конлари базасида қазиб олиш кончилик корхонаси барпо этилиши, бу ерда янги иш ўринлари яратилаётганлиги маҳаллий аҳолининг эртанги кунга бўлган ишончини оширмоқда. Янги конларнинг олтин таркибли маъдан захиралари комбинатнинг 2-гидрометаллургия заводига 33 километрлик темир йўллари орқали ташилади. Конлар 40 миллион тоннадан ортиқ маъдан захирасига эга.
«Конлардан қарийб 15 йил мобайнида йилига 3 миллион тоннадан олтинга бой маъдан қазиб олинади. Бу ишларни бажариш учун конга 7 та гидравлик экскаватор, 5 та бурғилаш қурилмаси, 23 та автоавғдаргич, 2 та тепловоз ва бошқа кўплаб кон техникаларини харид қилиш кўзда тутилган. Ҳозирги кунда битта замонавий гидравлик экскаватори, 90 тонна юк кўтариш қувватига эга 10 та автоағдаргич келтирилди», дейилади хабарда.
Жаҳон
Иқтисод
Жаҳон
Маданият
Илм-фан
Сиёсат
77453
Жамият
56564
Жамият
55748
Жамият
50822
Жамият
//
1 Изоҳ
Nigor
12:01 / 01.01.1970
Ayollar uchun ham ish oʻrini bormi?. Ish oʻrinlari yanada koʻpaytirish imkoni boʻlsa juda yaxwi boʻlar edi.