Жамият
Республика Маънавият ва маърифат маркази Каттақўрғон шаҳар бўлинмаси, шаҳар ҳокимлиги ва ҳамкор ташкилотлар томонидан ташкил қилинган «Энг фаол ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи» республика танловининг шаҳар босқичи ўтказилди.
Унда ҳудуддаги барча мактабларнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилари фаол қатнашди.
Танлов якунларига кўра белгиланган мезонлар бўйича юқори кўрсаткичга эга бўлган 2- ва 6-мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Эркатош Шукурова 1-ўринни, 2-ўринни 1- ва 4-мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Рухсора Оллоёров ҳамда 3-ўринни 9-мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Ҳамидулло Хушвақтовлар эгаллади.

Тадбирда иштирок этган шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова тарғиботчиларнинг келгусидаги фаолиятларига муваффақиятлар тилади.
Ғолиблар шаҳар ҳокимлигининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Шунингдек, танлов Низоми асосида 1-ўринни қўлга киритган тарғиботчининг мактабига 3 миллион сўмлик, 2-ўринга 2 миллион сўмлик ҳамда 3-ўрин учун 1 миллион сўмлик китоблар жамланмаси топширилди.
Жаҳон
Иқтисод
Жаҳон
Маданият
Илм-фан
Сиёсат
77453
Жамият
56564
Жамият
55748
Жамият
50822
Жамият
//
Изоҳ йўқ