Жамият
Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев томонидан вилоят ҳудудида ташкил этилган барча савдо ярмаркаларига кузатув камералар ўрнатилиб, улар интернет тизими орқали вилоят ҳокимлигига тўғридан-тўғри уланди.
Маълум қилинишича, аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ҳамда истеъмол бозорларидаги нарх барқарорлигини кузатиш ва харидорлар орасида норозилик вужудга келишининг олдини олиш мақсадида вилоят прокуратураси ва Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, вилоятнинг 22 та шаҳар ва туманларидаги мавжуд 16 та деҳқон бозорлари, шунингдек, 374 та озиқ-овқат савдо ярмаркалари аҳолига хизмат кўрсатмоқда. Ушбу деҳқон бозорларига жорий йилнинг март ва апрель ойларида жами 2090 тонна картошка етказиб бериш режаси тасдиқланган бўлиб, ишлар белгиланган график асосида олиб борилмоқда.
Хабарда айтилишича, «Ангрен Шакар» ХКдан жами 1 минг 600 тонна шакар маҳсулоти, «Nobel Trade» МЧЖ корхонаси томонидан ўсимлик ҳамда пахта ёғлари хомашё товар савдо биржасига чиқиш нархида истеъмолчиларга етказиб берилиши йўлга қўйилган.
«Шу билан бирга нархларни кунлик мониторинг қилиш тизими асосида нарх ошиши эҳтимоли юқори бўлган маҳсулот тури ҳудудлар кесимида олдиндан прогноз қилиниб, натижаларига кўра, маҳсулотлар арзон бўлган ҳудуддан нарх ошган ҳудудларга интервенция қилиш йўли билан 716 тонна картошка, 180 тонна сабзи, 38 тонна товуқ гўшти, 46 тонна мол гўшти, 17 тонна қўй гўшти, 568 минг дона тухум ва 659 тонна шакар ишлаб чиқариш нархида аҳолига етказиб берилган.
Савдо ярмаркаларидаги нарх-наволар ва асосий турдаги маҳсулотларни етказиб бериш бундан кейин ҳам доимий назоратга олинади», дейилади вилоят ҳокимлиги aхборот хизматининг хабарида.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ