Жамият
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Сергели туманидаги сайёр қабулга шахмат мактаби очиш таклифи билан келган фуқарога Spark совға қилди. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати каналида хабар қилинди.
Сергели туманида 10 апрель куни ўтказилган сайёр қабулда гапиришда нуқсони бўлган Сирожиддин исмли фуқаро шахмат мактаби очиш ниятини ҳокимга айтган. Суҳбат давомида Жаҳонгир Ортиқхўжаев Сергели туманидаги боғ ҳудудида шахмат мактаби очиб берилишини ва уни ўзи юритишини айтган.
Мурожаатчидан «Машина ҳайдашни биласизми?», деб сўраган ва тасдиқ жавобини олгач, ҳоким қўл остидагиларга «Эртага шу кишига Президент номидан Spark совға қилинглар», дея топшириқ берган.
Айтилишича, шахмат бўйича мураббийнинг 35 нафардан ортиқ шогирдлари жаҳон ва Осиё мусобақаларида ғолибликни қўлга киритган. Шунингдек, Халқаро гроссмейстер Жавоҳир Синдоров ҳам унинг илк шогирдларидан бири. Мураббий 2008 йилда «Шуҳрат» медали билан тақдирланган.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ