Маданият
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Оқдарё тумани «Бодоржой» МФЙ ҳудудида жойлашган «Баҳодир Ялангтўшбий» масжиди юзасидан танқидий фикр билдирилди. Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги ушбу ҳолат юзасидан маълумот берди.
Самарқанд вилоятидаги «Баҳодир Ялангтўшбий» масжиди моддий маданий мерос кўчмас мулк объекти ҳисобланиб, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги «Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари Миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги 846-сонли қарори билан Миллий рўйхатга киритилган.
Баҳодир Ялангтўшбийнинг номини абадийлаштириш мақсадида масжидга унинг номи берилган.
«Баҳодир Ялангтўшбий» масжиди ХХ асрнинг 20 йилларигача масжид сифатида фаолият кўрсатган. Шу даврдан эътиборан собиқ мустабид тузум томонидан диний қадриятлар топталиб, масжид фаолияти тўхтатилган ва омборхонага айлантирилган. Маҳаллий нуроний оқсоқоллар томонидан оғзаки маълумот берилишича, қатағон йиллари (1932–1938) оралиғида масжид биносига ўт кетган ва объект ўз ҳолига ташлаб қўйилган. Бугунги кунда объектнинг сақланиши авария ҳолатига келиб қолган.
Айни вақтда тарихий бинони сақлаб қолиш чора-тадбирлари кўрилмоқда. Хусусан, «Самарқанд вилоятини 2022–2026 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури» тасдиқланган бўлиб, дастурнинг 2023 йилга мўлжалланган қисмида «Баҳодир Ялангтўшбий» масжидини реставрация қилиш ҳамда Баҳодир Ялангтўшбий шахси ҳақида кино олиш белгиланган.
Самарқанд маданий мерос бошқармаси томонидан «Баҳодир Ялангтўшбий» масжидини реставрация қилиш юзасидан лойиҳа-таклифи ишлаб чиқилиб, Маданий мерос агентлиги Илмий-эксперт кенгашига тақдим этилган.
Келажакда «Баҳодир Ялангтўшбий» масжиди биносидан туризм объекти сифатида фойдаланиш режалаштирилган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ