Жамият
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг кафедра мудири пора билан қўлга олинди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг талабаси У.Х. фуқаро Р.ни институт кафедра мудири орқали магистратура босқичига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4 000 АҚШ доллар сўрагани аниқланган. Талаба суммани олган вақтида ушланиб, унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда, кафедра мудири М.Э. талаба У.Х.дан 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Жаҳон
Иқтисод
Жаҳон
Маданият
Илм-фан
Сиёсат
77453
Жамият
56564
Жамият
55748
Жамият
50822
Жамият
//
Изоҳ йўқ