Соҳибқирон Амир Темур таваллуди Қашқадарёда кенг нишонланди

Сақлаш
17:48 / 10.04.2022 1110 0

Улуғ Соҳибқирон Амир Темур таваллудига бағишланган тантаналар Қашқадарё вилоятида кўтаринки руҳда ўтказилди. Кеча эрта тонгдан Шаҳрисабздаги Кўкгумбаз обидасида жойлашган, Амир Темурнинг устози Шайх Шамсиддин Кулол мақбараси зиёрат қилинди.

 

 

Aмир Темур хиёбони вилоят секторлари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, кенг жамоатчилик, олим ва тадқиқотчилар, нуронийлар ва ёшлар билан гавжум бўлди. Улар Соҳибқирон ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, улуғ саркардага ҳурмат-эҳтиром изҳор этдилар.

 

Шундан сўнг Шаҳрисабз шаҳар маданият саройида истеъдодли журналист, Соҳибқирон Амир Темур тарихини чуқур ўрганган ва тадқиқ этган адиб Мўмин Азизовнинг “Оқсаройнома” китоби тақдимот маросими бўлиб ўтди.

 

 

Тадбирни Шаҳрисабз шаҳар ҳокими Акром Сулаймонов очиб берди. Марҳум журналист  Мўмин Азизовнинг фаолияти, жумладан, Амир Темур тарихига оид изланишлари, тадқиқотлари жамланган “Оқсаройнома” китобининг Шаҳрисабз маънавий-маърифий ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти ҳақида  Халқаро “Олтин мерос” жамоат фонди раиси Амирқул Каримов, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Лола Саодатова, Турон фанлар академияси аъзоси Бозор Болтаев ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

 

 

Байрам тантаналари таълим муассасаларида ҳам давом этди. Шаҳрисабздаги "Темурбеклар мактаби"  ҳарбий академик лицейи ўқувчилари билан вилоят ҳокимининг  мулоқоти ҳамда “Амир Темур – буюк давлат асосчиси ва бунёдкори” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

 

Унда Шаҳрисабз давлат музей-қўриқхонаси бош директори Наби Хушвақтов, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси Исмоил Мейлиев, Қарши давлат университети ўқитувчиси Дилобар Очилова ўз маърузалари билан иштирок этдилар.

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//