Буюк саркардагa эҳтиром кўрсатилди

Сақлаш
20:18 / 09.04.2022 974 0

Бугун Амир Темур таваллудининг 686 йиллиги муносабати билан пойтахтимиздаги Амир Темур хиёбонида тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда Президент Администрацияси, парламент аъзолари, вазирлик ва идоралар масъуллари, Республика Маънавият ва маърифат маркази ходимлари, ёзувчи ва шоирлар, олимлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

 

 

 

Тадбир иштирокчилари томонидан Амир Темур ўз вақтида Осиё ва Европада рўй берган тарихий ўзгаришларга ҳал қилувчи таъсир кўрсатиб, дунё цивилизацияси ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк бунёдкор бўлгани ёдга олиниб, мамлакат ободлиги, илм-фан равнақига беқиёс ҳисса қўшгани таъкидланди.

 

 

Амир Темур ва Темурийлар даврида  Ўрта Осиё савдо-сотиқ, иқтисод ва маданият марказига айланди. Тошкент, Самарқанд, Кеш, Бухоро, Термиз, Марв ва бошқа қадимий шаҳарлар ободонлашди.

 

 

Масжид, мадраса, мақбара, карвонсарой ва бошқа беқиёс иншоотлар барпо этилди ва уларнинг ҳозиргача сақланиб қолганлари дунё маданий ҳаётида муҳим аҳамият касб этади. Соҳибқирон қаламига мансуб «Темур тузуклари» асари эса бебаҳо ҳикматлари  билан бугунги кун учун ҳам аҳамиятлидир.

 

 

Тадбир давомида Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари бошчилигидаги жамоа Соҳибқирон ҳайкали пойига гуллар қўйиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

 

 

 

 

Амир Темур таваллудининг 686 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлардаги олий таълим муассасаларида ҳам давом этмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//