Ўзбекистонлик таниқли дзюдочида допинг аниқланди

Сақлаш
20:58 / 08.04.2022 929 0

Дзюдо бўйича 2021 йил декабрь ойида бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионатида 2-ўринни қўлга киритган спортчи Элбек Абдуллаевдан мусобақа даврида допинг-синама олинган. Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси +100 кг вазндаги спортчи топширган допинг-синамасида тақиқланган моддалар борлиги аниқланди. Бу ҳақида Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

 

Таъкидланишича, терма жамоа аъзоси ҳисобланган спортчидан бир эмас 4 та Бутунжаҳон антидопинг агентлиги томонидан тақиқланган рўйхатга киритилган Тестостерон, Анастрозол, Болденон ва Оксандролон моддалари аниқланган. Ушбу моддалар, экзоген (ташқаридан организмга киритилган) Анаболик андроген стероидлар ҳисобланади.

 

Спортчи Бутунжаҳон антидопинг кодекси ва Ўзбекистон Миллий антидопинг қоидаларининг 2.1-моддасида кўрсатилган антидопинг қоидабузарлигини содир этган.

 

Шу боис Элбек Абдуллаев 2022 йил 3 март куни Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги ҳузуридаги Ахлоқ бўйича комиссиясининг қарорига кўра, 4 йил муддатга дисквалификация қилинди. Дисквалификация даври  2022 йил 3 мартдан 2026 йил 2 мартга қадар этиб белгиланган.

 

Э.Абдуллаев дисквалификация даври  тугаганга қадар Бутунжаҳон антидопинг кодекси ва Ўзбекистон Миллий антидопинг қоидаларининг 2.1-моддасига асосан, терма жамоа таркибида халқаро ва миллий тоифадаги мусобақалар ва ўқув-машғулот йиғинларидан четлаштирилади.

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//