Илм-фан
2022-2023 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхати тасдиқланди. Бу ҳақида Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2022-2023 ўқув йилида таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга бошқа ҳудудлардан педагоглар бориб ишлашлари учун жорий йилнинг 15 май кунидан бошлаб электрон платформа (Ustozfondi.uz) орқали рўйхатдан ўтишлари талаб этилади.
Эслатиб ўтамиз, таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш учун бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 100 фоиз (бир маъмурий бирлик доирасида 50 фоиз) махсус устамалар белгиланади.
Бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати билан ушбу ҳаволада танишишингиз мумкин.
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жаҳон
Спорт
Илм-фан
77875
Жамият
56793
Жамият
56018
Жамият
51074
Жамият
//
Изоҳ йўқ