Ўзбекистонда айрим шахсларга педогоглик фаолияти билан шуғилланиш тақиқланиши мумкин

Сақлаш
19:00 / 08.04.2022 1283 0

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини муҳокамага қўйди.

 

Унга кўра қуйидагилар таълим ташкилотларида педагог (профессор-ўқитувчи) сифатида фаолият олиб бориши тақиқланиши белгиланган:

 

суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;

 

қасддан содир этган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судлангани олиб ташланмаган шахслар;

 

ҳаётга, соғлиққа қарши жиноятлар, ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган жиноятлар, жинсий эркинликка, оилага, ёшларга ва ахлоққа қарши, шахснинг озодлигига, шаъни ва қадр-қимматига қарши (бундан туҳмат, ҳақорат қилиш мустасно), фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши, тинчликка ва инсониятнинг хавфсизлигига қарши, шунингдек, ўзгаларнинг мол-мулкини талон-торож қилиш билан боғлиқ бўлган жиноятлар, жиноий йўл билан топилган мол-мулкни олиш ёки ўтказиш, гиёҳвандлик воситаларининг ёки психотроп моддаларнинг қонунга хилоф муомаласидан иборат жиноятлар, жамоат тартибига қарши жиноятлар ва ҳарбий мансабдорлик жиноятлари содир этганлик учун илгари ҳукм қилинганлар;

 

психиатрия ёки наркология муассасаларида ҳисобда турган шахслар;

 

педагоглик (профессор-ўқитувчилик) фаолиятини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликка чалинган шахслар.

 

Педагоглик (профессор-ўқитувчилик) фаолиятини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликлар рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//