Сиёсат
2022 йил 8 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва Швеция Қироллиги Ташқи ишлар вазири Анн Кристин Линде икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан ўзаро табрик алмашди. Бу ҳақида вазирлик ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, А.Камилов мактубида Ўзбекистон Швецияни Европадаги ишончли ҳамкор деб билган ҳолда, ушбу мамлакат билан сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий соҳаларда узоқ муддатли ва кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлашга катта аҳамият бериши таъкидланган.
А.К.Линденинг мактубида эса давлатларимиз ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик юксак даражада эканлиги алоҳида қайд этилган. Икки томонлама ва халқаро институтлар доирасида қатор самарали мулоқотлар амалга оширилгани қайд этилган.
“Ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари ўзаро ҳурмат, тенг ҳуқуқлилик ва дўстлик тамойилларига асосланган Ўзбекистон-Швеция ҳамкорлиги бундан буён ҳам икки мамлакат халқлари фаровонлиги йўлида ривожланиб боришига ишонч билдирди”, дейилади хабарда.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ