Сиёсат
Камал Тарихов Қорақалпоғистон суди раиси лавозимига сайланди. Бу ҳақда Жўқорғи Кенгес матбуот хизмати маълум қилди.
Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдаги йиғилишида Қорақалпоғистон судининг раисини сайлаш масаласи кўриб чиқилган.
Судьялар олий кенгашининг Ўзбекистон Президенти билан келишилган хулосаси асосида Жўқорғи Кенгес раисининг таклифига биноан депутатлар Қорақалпоғистон Республикаси суди раиси лавозимига Камал Тарихов номзодини маъқулланган.
“Якунда уни мазкур лавозимга тайинлаш ва амалдаги суд раиси Гулнара Базарбаевани вазифасидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилинди”, дейилади хабарда.
Камал Тарихов бунга қадар Қорақалпоғистон суди раисининг фуқаролик ишлари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
77527
Жамият
56604
Жамият
55804
Жамият
50870
Жамият
//
Изоҳ йўқ