Жамият
«Андижон» ташқи иқтисодий фаолият божхона пости бошлиғи ҳибсга олинди. Бу ҳақида «Ўзбекистон 24» телеканалида маълум қилинди.
Таъкидланишича, божхона постида 5780 долларлик товарлар ортилган юк машинаси кириб келган ва у тегишли тартибда текширувдан ўтказилган. Текширувда машинада ҳужжатда кўрсатилган товарлардан ортиқроқ маҳсулот борлиги аниқланган.
Юк автомобили «Андижон» ташқи иқтисодий фаолият божхона постига текшириш учун божхона бошлиғини огоҳлантирган ҳолда юборилган. Аммо, машина текширилмасдан 30–40 дақиқа ичида пунктни тарк этган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан транспорт воситаси кузатиб борилиб, шаҳарнинг Гулзор маҳалласида тўхтатилган ва омборга қайтарилган. Текширув давомида декларациядан ўтказилмаган 31 турдаги товар, кийим-кечак, пойабзал ва косметика маҳсулотлари аниқланган.
Қайд этилишича, қайта текширувдан кейин товарлар 5 миллиард 565 миллиондан сўмдан ортиққа нархланган. Улар қонуний расмийлаштирилганда, тўланиши керак бўлган божхона тўлови 1 миллиард 944 миллион сўмга етади. Мазкур ҳолат бўйича божхона пости раҳбари ва икки нафар ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, ҳибсга олинган.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ