11 апрелдан Қозоғистон ва Ўзбекистон чегара пунктлари очилади

Сақлаш
17:06 / 07.04.2022 1497 0

11 апрелдан Қозоғистон Ўзбекистон, Қирғизистон ва Россия билан қуруқликдаги ўтказиш пунктларида Қозоғистон фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва хорижликларнинг давлат чегарасини кесиб ўтишига қўйилган чекловларни олиб ташлади. Бу қарор 6 апрель куни Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссия томонидан эпидемиологик вазиятнинг барқарорлашуви муносабати билан қабул қилинди, дея хабар берди Қозоғистон бош вазири сайти.

 

Шунингдек, Қозоғистон давлат чегарасини ҳаво орқали кесиб ўтиш бўйича ҳам барча чекловлар олиб ташланди.

 

Бунда Қозоғистон фуқаролари ва мамлакат ҳудудида яшаш учун рухсатномага эга бўлган хорижликлар ҳамда ўзаро эмлаш паспорти мавжуд бўлган чет эл фуқаролари учун ПЗР усулидан фойдаланган ҳолда Covid-19 тестининг манфий натижаси, сертификат ёки эмлашнинг тўлиқ курсини тугатганлиги тўғрисидаги ҳужжатни (паспортни) мажбурий тақдим этиш, Covid-19 га қарши қайта эмлаш талаби сақланиб қолади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//