«Пахтакор» метро бекатида поезд тўхтаб қолгани ҳақидаги хабарлар бўйича изоҳ берилди

Сақлаш
16:52 / 07.04.2022 749 0

Ижтимоий тармоқларда Тошкент метрополитенининг поезди ярим соатдан бери тўхтаб қолгани айтилаётган хабарлар тарқалди. «Тошкент метрополитени» давлат унитар корхонаси ҳолат бўйича изоҳ берди.

 

Маълум қилинишича, 7 апрель куни соат 09:30 лар атрофида «Пахтакор» метро бекатида 15-сонли ҳаракат таркибида машинист томонидан носозлик аниқланган ва хавфсизлик чораларини кўриш мақсадида йўловчилар вагондан туширилган.

 

Шунингдек, навбатдаги 18-сонли маршрут ҳам йўловчиларни «Пахтакор» метро бекатида тушириб, 15-электропоездни техник кўрикдан ўтказиш учун депога томон ҳаракатланишида кўмаклашган.

 

«Соат 09:37 дан бошлаб поездлар ҳаракати доимий жадвал асосида амалга оширилмоқда», дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//