Илм-фан
Тошкент педиатрия тиббиёт институтида Н.И. Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети ординатураси учун ўтказилган танлов ғолибларига сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Соғлиқни сақлаш вазири А. Хаджибаев, “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори А. Бекмуродов, устоз-мураббийлар ҳамда талаба ёшлар иштирок этди.
Маълумки, Президентимизнинг 2021 йил 1 июлдаги “Н.И. Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва “Эл-юрт умиди” жамғармасига 2021/2022 ўқув йилида Н.И. Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университетида бир гуруҳ Ўзбекистон фуқароларининг ординатурада таълим олишини ташкил этиш вазифаси берилган эди.
Натижада 174 нафар талабгордан 115 нафари Н.И. Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети томонидан ташкил этилган танлов (суҳбат)дан муваффақиятли ўтиб, тест синовларида иштирок этди.
Тест натижаларига кўра, номзодлардан 57 нафари 70 дан юқори балл тўплаб, хорижий талабалар орасида ўтказиладиган танловда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.
Ўтказилган танлов якунларига кўра, ўзбекистонлик 37 нафар номзод мазкур таълим муассасаси ординатурасида “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендияси асосида бепул таълим олиш имконини қўлга киритди.
Кеча ушбу ёшлар 2 йиллик ординатурада таҳсил олиш учун Россия Федерациясига жўнаб кетишди.
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ