Жамият
Москвада ўзбекистонлик ва тожикистонлик мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув юз бергани тўғрисида хабарлар тарқаган эди. Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг маълум қилишича, ҳолат юзасидан агентликнинг Москва шаҳридаги ваколатхонаси элчихона билан биргаликда ўрганиш ишларини бошлаган.
Дастлабки ўрганишлар натижасида маълум бўлишича, 2022 йилнинг 1 апрель куни корхонада ишловчи икки ходим ўртасида ўзаро келишмовчилик оқибатида муштлашув юз берган ва кейинчалик муштлашувга икки томондан ҳам ишчилар аралашиб кетган.
Иш берувчи вакиллар томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, ҳозирги вақтда 41 нафар тожикистонлик ва 85 нафар ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари ҳибсга олинган. Уларнинг 20 нафарига нисбатан депортация қилиш чораси қўлланиши кутилмоқда.
Шу билан бирга, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси элчихона билан биргаликда ваколатли ташкилотлар орқали мазкур масалани ижобий ҳал этиш чораларини кўрмоқда.
«Шу ўринда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган юртдошларимиздан ушбу давлат қонунларига риоя қилишни, низоли вазиятларга аралашмасликни, муаммоли ёки низоли вазиятларда ваколатли органлар ҳамда мамлакатнинг ушбу давлатдаги дипломатик идораларига мурожаат қилишни сўрайди», дейилади хабарда.
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жаҳон
Спорт
Илм-фан
77875
Жамият
56793
Жамият
56018
Жамият
51074
Жамият
//
Изоҳ йўқ