Ўзбекистоннинг айрим жойларда чанг тўзонлар кузатилиши мумкин

Сақлаш
20:52 / 06.04.2022 804 0

Республика Гидрометеорология маркази  8-11 апрель кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкинлиги ҳақида хабар берди.

 

Хусусан, 8 апрелда Қорақалпоғистон Республикаси ва республиканинг чўл ҳудудларида шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда 23-25 м/с гача кучайиши мумкин.

 

9 апрелда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Жиззах вилоятларида шамол тезлиги ва республиканинг чўл ҳудудларида шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучаяди.

 

10 апрелда Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучаяди.

 

11 апрелда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучаяди, Бухоро, Навоий, Жиззах, Сурхондарё вилоятларида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//