Спорт
Зуҳриддин Қодиров БААда ўтаётган мусобақада ғолиб бўлиб, Ўзбекистон тарихида жаҳон чемпиони бўлган илк қиличбозга айланган эди. Ўзбекистон Миллий Олимпиа қўмитаси ахборот хизматига кўра, унга “Мард ўғлон” давлат мукофоти топширилган.
Маълум қилинишча, терма жамоа 5 апрель куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов ҳамда Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси Рустам Шоабдураҳмонов томонидан тантанали кутиб олинган. Шундан сўнг тадбирнинг иккинчи қисми МОҚда ўтказилган.
Унда Зуҳриддин Қодировни «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига кўра, мукофот тантанали равишда топширилган.
Шунингдек, З.Қодиров 5 000 ва мусобақада бронза медалини қўлга киритган Зайнаб Дайибекова 3 000 доллар билан мукофотланишган.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ