Жамият
Зангиота тумани ҳокими ёрдамчиси ва унинг шериги пора билан қўлга олинди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Зангиота тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Зангиота туман ҳокимининг маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси А.Ю. ва туман кадастр бўлими собиқ ходими У.А. қўлга олинган.
Улар хусусий тадбиркор Р.га “Мевазор” МФЙда жойлашган 8 сотих ер майдонида турар-жой биносини қуриш учун рухсатнома олиб бериш ҳамда кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бериш эвазига 15 500 АҚШ долларни қўлга киритиб, яна 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77816
Жамият
56755
Жамият
55982
Жамият
51044
Жамият
//
Изоҳ йўқ