Жамият
Германия ўзбекистонлик тажрибали тиббиёт ҳамшираларига ойлик ҳаққи 2 300 еврогача бўлган иш таклиф этмоқда. Бу ҳақида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Швейцариянинг “Globogate Recruiting GmbH” ташкилоти ўртасида тажрибали ўрта бўғин тиббиёт ҳамшираларини Германия тиббиёт муассасаларига ишга жалб қилиш борасида ҳамкорлик дастури ишлаб чиқилган.
Унга кўра, номзодларга қуйидагича талаблар қўйилган:
39 ёшдан ошмаган бўлиши;
даволаш соҳасида камида 2 йиллик доимий иш тажрибасига эга бўлган ҳамширалар (стоматолог, ўқитувчилик ва доришунослик соҳасида шуғулланган номзодлар қабул қилинмайди).
психиатрия бўлимида ишлаш учун - касалхона ёки клиниканинг исталган бўлимида камида 2 йиллик тажрибага эга ва Германияда психиатрия бўйича ишлаш истагини билдирган ҳамширалар.
тиббиёт коллежи/техникумини (фақат 3 йиллик диплом) тамомлаган бўлиши;
беморларга ғамхўрлик қилиш қобилиятига эга бўлиши;
Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган немис тили курсларида 10 ой давомида иштирок этиши (2 босқичли танловлардан мувафаққиятли ўтган номзодларгина дастурда иштирок этади);
номзодлар немис тили курсларида қатнашаётган вақтда меҳнат фаолияти билан шуғулланмаслиги;
Тошкент шаҳридаги Гёте институти имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиши керак.
Лойиҳада иштирок этишни истаган фуқароларга қуйидаги шароитлар яратиб берилади:
Тошкент шаҳрида бепул турар жой;
ўқув хонаси;
ойлик стипендия.
Шунингдек, "Globogate Recruiting GmbH" қуйидаги харажатларни қоплаб беради ва хизматларни кафолатлайди:
немис тили ўқитувчиси ва ўқув материаллари;
тил даражаси учун Тошкентдаги Гёте институтида имтиҳон топшириш;
ҳужжатларни таржима қилиш ва тасдиқлаш;
ўқув дастурини муваффақиятли тамомлаган номзодлар учун виза олиш ва Германияда ишга жойлашиш;
Тошкент халқаро аэропортидан Германияга авиачипта ва Германиядаги аэропортдан иш жойигача трансфер.
Қайд этилишича, меҳнат шароитлари немис ҳамширалари билан бир хил (ойлик 2 300 евродан, нафақа, суғурта, таътил) тўланади.
Қўшимча саволлар учун 71-202-33-55 ёки 1282 қисқа рақами билан боғланиш ёки рўйхатдан ўтиш мумкин.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
1 Изоҳ
Dilfuza
12:01 / 01.01.1970
Tibiiyot hodimlari uchun Germaniyaga borib ishlash yaxshi hush xavar bo'ldi