Жамият
Ижтимоий тармоқларда Асака тумани 38-умумтаълим мактабда ўқитувчи ўқувчи қизни калтаклагани, қиз эса ўзини ҳимоялаш учун ўқитувчига қаршилик кўрсатгани тасвирланган видеохабар тарқалган. Видеода ўқитувчи бир неча ўқувчи билан мулоқот қилгани, сўнг бир қизга тарсаки туширганини кўриш мумкин. Ўқувчи эса уни уришга ўқитувчининг ҳаққи йўқлигини айтган. Ҳолат юзасидан Асака тумани ҳокимлиги матбуот хизмати муносабат билдирди.
Таъкидланишича, туман ҳокимлиги ва туман халқ таълими бўлими томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганиш ишлари олиб борилган. Натижада видеотасвирлардаги ҳолат 2 апрель куни дарс тугаши пайтида 10-А синфида содир бўлгани аниқланган. Бунга ўқувчиларнинг ҳеч қандай сабабларсиз кетма-кет икки кун дарсдан қочиб кетиши ва дарс жараёнларига қатнашмаётгани сабаб бўлган.
Ушбу ҳолатдан сўнг ўрганиш давомида туман ҳокимлиги ҳамда халқ таълими бўлими ишчи гуруҳи ва мактаб маъмурияти билан биргаликда ҳолатга ойдинлик киритилиб, ўқитувчи Р.Д ва ўқувчилар И.С, М.М, Ш.З, ва Б.Ў лар муросага келтирилган. Айни пайтда улар ўртасида ҳеч қандай адоват мавжуд эмас. Ўқитувчи ишчи гуруҳ томонидан ҳам одоб-ахлоқ нормаларига қатъий риоя қилиши тўғрисида жиддий огоҳлантирилган.
Шунингдек, «ўқувчиларнинг ота-оналари билан ҳам суҳбат олиб борилиб, фарзандларини доимий дарс жараёнларига қатнашишини назорат қилишлари тўғрисидан тушунчалар берилди», дейилади хабарда.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ