Маданият
Жорий йилнинг 4 апрель куни Тошкент давлат аграр университетида “Янги Ўзбекистон стратегияси” асарида – Темурийлар Ренессанси” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда Тошкент давлат аграр университетининг ўқитувчи ва талабалари, Тошкент вилоятининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ҳамда маъсул ходимлари иштирок этди.

Тадбирда “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси, юридик фанлар номзоди, профессор Феруза Муҳитдинова, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси бош муҳаррири ўринбосари Бахтиёр Ҳайдаров, Республика Маънавият ва маърифат маркази маъсул ходими Ҳаким Сатторий, меҳнат фахрийси, Темуршунос олим Фаҳриддин Ашрафхўжаев, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси Гулнора Аҳмедова Соҳибқирон Амир Темур бобомизнинг жаҳон тарихида тутган ўрни ҳамда марказлашган қудратли давлат ва қонун устувор бўлган адолатли жамият барпо этишдаги буюк хизматлари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Талабалар томонидан Амир Темурнинг жаҳон тарихида тутган ўрни акс этган саҳна кўринишларининг намойиш этилиши йиғилганларда катта таассурот қолдирди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77816
Жамият
56755
Жамият
55982
Жамият
51044
Жамият
//
Изоҳ йўқ