HUMO карталари ишлаши вақтинча тўхтатилди

Сақлаш
22:31 / 05.04.2022 983 0

Бугун, 5 апрель соат 12:30дан 13:00гача терминалларни HUMO просессингига улашда қисқа муддатли қийинчиликлар юзага келди. Бу ҳақида «Milliy banklararo protsessing markazi» МЧЖ ахборот хизмати хабар берди.

 

Соат 13:00га келиб бу ҳолат бартараф этилди ва HUMO карталари билан барча операциялар қайта тикланди.

 

Бироқ, соат 15:00дан кейин карталардан маблағларнинг икки маротаба ечиб олиш ва муваффақиятсиз транзакциялар натижасида ҳам икки маротаба ечиб олишлар кузатилди.

 

Келажакда бу каби хавфлар ва носозлик ҳолатлари такрорланмаслиги учун вазият сабаблари тўлиқ аниқланиб, бартараф этилгунига қадар HUMO ўз терминаллари ва тўлов иловаларини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

 

МБПМ юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраган.

 

«Ҳозирда мобил иловаларнинг ишлаши қисман тикланган, яқин вақт ичида HUMOнинг бошқа барча хизматлари тўлиқ ҳажмда ишлай бошлайди», дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//