Шавкат Мирзиёев Покистон Бош вазири вазифасини бажарувчи Имрон Хон билан телефон орқали гаплашди

Сақлаш
20:11 / 05.04.2022 724 0

5 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Покистон Ислом Республикаси Бош вазири вазифасини бажарувчи Имрон Хон билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақида Президент матбуот хизмати хабар берди.

 

Раҳбарлар муқаддас Рамазон ойи кириб келгани билан бир-бирларини самимий табриклаб, мамлакатларнинг дўст халқларига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва бардавом равнақ тилаган.

 

Шунингдек, жорий йил 3-4 март кунлари Покистонга амалга оширилган олий даражадаги давлат ташрифи якунида қабул қилинган қўшма “йўл харитаси” ижросининг бориши кўриб чиқилган.

 

Энг аввало, савдо, саноат, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, туризм, маданият ва бошқа устувор йўналишлардаги кўп қиррали ҳамкорлик лойиҳа ва дастурларини ўз вақтида амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди. Минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди”, дейилади хабарда.

 

Мулоқот якунида Ўзбекистон етакчиси Покистон Ҳукумати раҳбари ва халқига ушбу мамлакатда бўлажак муҳим сиёсий тадбир – парламент сайлови муваффақиятли ўтишини тилаган.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//