Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 апрель куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Давлат раҳбарлари муқаддас Рамазон ойи бошлангани билан бир-бирларини самимий қутлаб, биродар Ўзбекистон ва Қозоғистон халқларига фаровонлик ва равнақ тиладилар.
Олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Мулоқотда ўзаро савдони кўпайтириш, саноат кооперацияси бўйича қўшма лойиҳаларни илгари суриш, маданий-гуманитар дастур доирасида фаол алмашинувларни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари, шу жумладан жорий йил сентябрь ойида Ўзбекистонда ШҲТ саммитини ўтказиш ва унга тайёргарлик кўриш юзасидан фикр алмашилди.
Президентларнинг мулоқоти ҳар доимгидек ишчан ва дўстона руҳда ўтди.
Илм-фан
Илм-фан
Маданият
Жамият
Илм-фан
Жамият
78135
Жамият
56917
Жамият
56168
Жамият
51221
Жамият
//
Изоҳ йўқ