Жамият
Шайхонтоҳур туманида бир-бирига туташ бўлган уйларда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақида ФВВ хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун 5 апрель соат 08:16 да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани «Янги Камолон» МФЙ Янгиобод кўчасида бир-бирига туташ қурилган 4 та хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, 6 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 08:23 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 08:52 да қуршаб олинган ва соат 09:11 да бартараф этилган. Ёнғин натижасида хонадонларнинг тахминан 400 кв.м. майдонда томи ва шифт қисми ёнган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ҳамда келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Илм-фан
Илм-фан
Маданият
Жамият
Илм-фан
Жамият
78135
Жамият
56917
Жамият
56168
Жамият
51221
Жамият
//
Изоҳ йўқ