Жамият
Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида сенатор Абдуғани Сангинов ташаббуси билан умумий 3 гектар майдонда «Янги Ўзбекистон» замонавий ёшлар боғи барпо этилди.
Ёшлар боғи таркибида болалар ўйингоҳи, 50 ўринли кинотеатр, замонавий мусиқали фаввора, ахборот кутубхона маркази, сунъий кўл, 2 та кафе (овқатланиш мажмуалари), автотураргоҳ ўрин олган.
Ёшлар боғининг 18 000 кв метр ер майдонида Туркия давлатидан келтирилган 800 дан ортиқ манзарали дарахтлар ва 20 000 мингдан ортиқ анвойи гуллар кўчатлари экилиб мўъжаз яшил ҳудуд ташкил этилди.
Ёшлар боғи марказида жойлашган кутубхонада 38 мингдан зиёд китоблар, 52 мингдан ортиқ электрон китоблар мавжуд бўлиб, маърифат маскани замонавий ўқув зали, катта ҳажмдаги монитор ва бепул Интернет билан таъминланган. Замонавий кутубхона бир вақтнинг ўзида 120 нафардан ортиқ китобхонга тўлақонли хизмат кўрсатиш имкониятига эга.
Лойиҳа доирасида 20 та янги иш ўрни ташкил этилди.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ