Тошкент шаҳридаги истироҳат боғлари 24 соат ишлайди

Сақлаш
17:12 / 08.09.2021 928 0

Тошкент шаҳар истироҳат боғларига туну кун ишлашига рухсат берилди. Бу ҳақда ҳукуматнинг «Тошкент шаҳрида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги» қарорида айтилмоқда.

Тошкент шаҳар ва туманларининг асосий вазифаларидан бири 2023 йилгача пойтахтнинг кўкаламзорлаштирилиши даражасини 30 фоизга етказиш ҳисобланади.

Ҳукумат, шунингдек, пойтахтнинг камида 60 гектар майдонида аттракционлардан холи бўлган жамоат истироҳат боғини ҳамда ҳар бир туманда кичик яшил истироҳат боғларини барпо этиш вазифасини юклади.

Бундан ташқари, президент шу йилнинг кузида ва келаси баҳорда 125 миллион туп дарахт экиш, вилоят марказлари ва шаҳарларида камида иккита яшил зона ва жамоат боғларини яратиш топшириғини қўйган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//