Ўзбекистонда яна бир университет ташкил қилинди

Сақлаш
20:17 / 04.04.2022 1059 0

«Ветеринария ва чорвачилик соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.

 

Қарорга кўра, Самарқанд ветеринария медицинаси институти негизида Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ташкил этилди. Университетда ветеринария, чорвачилик, биотехнология, агротехнология, агроиқтисодиёт тармоқлари учун олий маълумотли кадрлар тайёрланади.

 

Қарор билан тасдиқланган университет Бошқарув кенгаши таълим йўналишлари ва мутахассисликлар учун таълим давомийлиги муддатларини белгилайди. Университет Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси тизимида фаолият юритади.

 

Таълимнинг амалиёт билан уйғунлигини таъминлаш учун университетда Ветеринария клиникаси ва касалликлар диагностикаси технопарки ташкил этилган. Университетга соҳада 5 йиллик стажга эга ходимлар тавсиянома асосида ўқишга тавсия этилганда, тўлов-контракт миқдори кундузги таълим йўналишидаги тўлов-контракт (стипендиясиз) миқдорига тенглаштирилади.

 

Қарши ирригация ва агротехнологиялар институтида 2022/2023-ўқув йилидан «Чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш технологияси» таълим йўналишида кадрлар тайёрланади.

 

Қамаши хизмат кўрсатиш техникуми негизида Қамаши ветеринария медицинаси техникуми ташкил этилган. 2022/2023-ўқув йилидан ветеринария ва биотехнология йўналишлари учун «Эл-юрт умиди» жамғармасидан ҳар йили алоҳида квота ажратилади.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//