Жамият
Тошкент шаҳрида ишни жавобгарнинг фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига 4000 минг доллар пора талаб қилган ҳакамлик суди судьяси ушланди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг Тошкент шаҳар бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда Тошкент шаҳар Ҳакамлик суди судьяси М.К. даъвогар Ф.Т. ва жавобгар М.Х.нинг ишини жавобгарнинг фойдасига ҳал қилиб беришини айтгани аниқланган.
Шунингдек, судья ушбу қарорнинг келгусида бекор бўлмаслиги эвазига М.Х.дан фирибгарлик йўли билан 4000 доллар талаб қилиб, шундан 2500 долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ