Жамият
Рамазон ойи муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказидаги Call-марказ 24 соатли режимга ўтказилди. Бу ҳақида диний идора матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Мусулмонлар идораси Фатво маркази ташаббуси билан Рамазон ойида мўмин-мусулмонларнинг телефон орқали йўлланган рўза тутиш билан боғлиқ барча шаръий масалаларга уламоларнинг туну кун жавоб бериш тизими жорий этилган.
Мўмин-мусулмонлар 2 апрелдан 2 майга қадар ҳафтада етти кун, 24 соат давомида ўзларининг рўза тутиш билан боғлиқ шаръий саволларига жавоб олишлари мумкин бўлади (ибодат вақтларидан ташқари).
Бунинг учун 24 соат давомида қуйидаги телефон рақамига қўнғироқ қилиш тавсия этилади: 78-150-33-44.
Маданият
Жамият
Спорт
Жаҳон
Сиёсат
77320
Жамият
56471
Жамият
55664
Жамият
50723
Жамият
//
Изоҳ йўқ