Илм-фан
Ижтимоий тармоқларда қўшни давлатларда таҳсил олаётган барча талабаларга тест-синовларсиз, тўловларсиз, соддалаштирилган тартибда ёзги «перевод» қилиб, Ўзбекистонда ўқишлари мумкинлиги ҳақида ёзилган ҳужжат тарқалмоқда. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мўмин Ибодов ушбу ҳужжатнинг сохта эканини маълум қилди.

Қайд этилишича, хориждан ўқишни кўчириш бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари К.Каримов имзоси туширилган хат ва ундаги маълумотлар ҳеч қандай асосга эга эмас, ёлғон.
“ОТМга ўқишни кўчиришга доир ҳар қандай хабарнинг ҳақиқийлигини аввал вазирликнинг телеграмдаги @eduuz расмий канали орқали текшириб кўришингизни тавсия этамиз”, дейилади хабарда.
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жаҳон
Спорт
Илм-фан
77875
Жамият
56793
Жамият
56018
Жамият
51074
Жамият
//
Изоҳ йўқ