Қашқадарёда фуқаролар ички ишлар ходимларига оммавий қаршилик кўрсатгани айтилди

Сақлаш
16:13 / 04.04.2022 892 0

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида фуқаролар ва ички ишлар ходимлари ўртасида жанжал келиб чиққани ҳақида хабар тарқалди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

 

Қайд этилишича, 31 март куни соат 09:00да Оқолтин маҳалласида жойлашган «Шомурод ота» фермер хўжалиги раҳбари А.Д. ўзига тегишли бўлган 20 гектар ер майдонини шудгор қилмоқчи бўлганида, унга бир нечта фуқаролар томонидан қаршилик кўрсатилган.

 

Оқибатда фермер ички ишлар органларига ҳолат бўйича хабар берган. Ички ишлар органи ходимлари воқеа жойига етиб келиб, жамоат тартибини сақлаб, кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олган.

 

Айни вақтда ҳолат юзасидан қаршилик кўрсатган фуқароларга қонунда белгиланган тартибда чора кўриш учун Чироқчи тумани ички ишлар бўлими томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

«Шу ўринда, ижтимоий тармоқ фаолларидан ички ишлар органлари ходимларининг фаолияти тўғрисида асосланмаган, нотўғри ёки ёлғон хабарларни тарқатмасликларини, бундай ҳолатлар учун қонунчиликда жавобгарлик белгиланганлигини эслатиб ўтамиз», дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//