Ортиқхўжаев мурожаатчи аёлдан узр сўради ва уй ваъда қилди

Сақлаш
15:30 / 04.04.2022 884 0

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг Юнусобод туманида ўтказган сайёр қабулида 3 нафар имконияти чекланган болаларни асраб олиб, уларни спорт мусобақаларида чемпион бўлишига сабаб бўлган аёлга уй ваъда қилгани акс этган видео тарқалди.

 

Видеода аёлнинг шаҳар ҳокимига коммунал тўловларга қийналаётгани ҳақида айтганини кўриш мумкин. Аёлнинг имконияти чекланган болаларни асраб олгани ва уларнинг чемпион эканини эшитган ҳоким миннатдорчилик билдирган ва бир ҳафта ичида 3 хонали уй берилишини ваъда қилган.

 

Шунингдек, ҳоким ўзидан олдинги ҳокимлар ва ўзи номидан аёлдан узр сўраган.

 

“3 та фарзанд асраб олган болани коммуналний қарзи бўлса. Ман бутун шаҳар, мандан олдинги ҳокимлари, мани номимдан узр сўрайман. Ман ҳар кимгаям уй бермайман. Бунақа мардлик унча-мунча одамда йўқ”, деган ҳоким.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//