Маданият
Жорий йилнинг 7-8 май кунлари тоғли Бойсун туманидаги сўлим Паданг қишлоғида «Бойсун баҳори» очиқ фольклор фестивали бўлиб ўтади. Бу ҳақида Маданият вазирлиги маълум қилди.
Хабарга кўра, Маданият вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва бошқа бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилаётган фестивалга пухта ҳозирлик кўрилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 7 февралдаги «Бойсун баҳори» халқаро фольклор фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида» ги қарорига мувофиқ анъанавий фестивалда мамлакатимизда фаолият юритаётган фольклор жамоаларининг 200 дан ортиқ вакили ўз ҳудудларига хос либос ва қадимий куй-қўшиқлар билан фаол иштирок этади.
Миллий қадрият ва анъаналаримиз шарафланадиган шодиёна доирасида миллий кураш мусобақаси, этноспорт, веломарофон, улоқ-кўпкари, варрак учириш, арқон тортиш, чиллак ва бошқа халқ ўйинларига ҳам кенг ўрин ажратилган.
Фестиваль якунида энг яхши фольклор-этнографик ва энг яхши ўтов-уй ўрнатган жамоалар, спорт ва халқ ўйинлари ғолиблари муносиб тақдирланади.
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жаҳон
Спорт
Илм-фан
77875
Жамият
56793
Жамият
56018
Жамият
51074
Жамият
//
Изоҳ йўқ