“Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз” шиори остида маънавият ойлиги ўтказилади

Сақлаш
15:12 / 03.04.2022 936 0

Куни кеча Ички ишлар вазирлигида “Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепциясининг ютуқлари ва истиқболлари” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

 

 

Тадбирни Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор А. Икрамов очиб берди ҳамда  мазкур йўналиш доирасида бир йил мобайнида амалга оширилган ишлар тўғрисида тўхталиб ўтди.

 

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Ҳожиматов ўтган қисқа вақт давомида Ички ишлар вазирлиги тизимида маънавий-маърифий соҳаларда  кенг кўламли ишлар амалга оширилгани, тизимда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг ватанпарварлик туйғуларини янада кучайтириш, халққа садоқат билан хизмат қиладиган кадрлар тайёрлаш лозимлигини таъкидлади.

 

 

 

Тадбирда жорий йилнинг 2 апрелидан 2 майига қадар барча Ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз” шиори остида маънавият ойлиги ўтказилиши эълон қилинди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//