Тошкентда таровеҳ намози сабаб масжидлар яқинидаги йўллар ёпилади

Сақлаш
22:57 / 01.04.2022 813 0

Шаҳар ИБББ маълум қилишича, масжидлар яқинидаги йўллар ҳар куни соат 18:00 дан 24:00 га қадар транспорт воситалари ҳаракати учун беркитилади.

 

— Қуддус Шариф масжиди бўйича: Янги Сергили кўчасидан – Қипчоқ кўчаси бўйлаб, Нилуфар кўчасигача бўлган қисми;

— Мирза Юсуф (Бодомзор) масжиди бўйича: Боғишамол кўчасидан Чингиз Айтматов кўчаси бўйлаб  Қози тарнов 2-тор кўчасигача бўлган қисми;

— Шайх Зайниддин масжиди бўйича:   Бешқарағоч кўчасидан-Кўкча дарвоза кўчаси бўйлаб, Нурафшон кўчасигача бўлган қисми;

— Новза масжиди бўйича:  Муқимий кўчасидан Бунёдкор махалий йўли бўйлаб, Сеул кўчасигача бўлган қисми ;

— Ислом ота масжиди бўйича: Фарғона йўли 5-тор йўлидан Фарғона йўлининг махаллий йўли бўйлаб, Олот кўчасигача бўлган қисми;

— Юнусобод Оқ тепа масжид бўйича: Амир Темир шох кўчасидан  Чинобод кўчаси бўйлаб, Дарвоза кент кўчасигача бўлган қисми;

—Фотима и Захро масжид бўйича: Нурафшон кўчасидан Оқтепа Мажлисий кўчаси бўйлаб, Катта Оқ тепа кўчасигача бўлган қисми;

— Бўта бува масжид бўйича: Бунёдкор шох кўчасидан Бешқўрғон кўчаси бўйлаб, Бешқўрғон 4-тор кўчасигача бўлган қисми;

— Яккасарой масжиди: Шота Руставели кўчасидан Яккасарой кўчавси бўйлаб, Боғибўстон кўчасигача бўлган қисми;

— Усмон Бин махзун масжиди: Қушбеги кўчасидан КХАЙ бўйлаб, Чўпонота кўчасигача бўлган қисми.

 

Ҳолатга қараб, намозхонлар сони кўпайиб кетган тақдирда масжидга туташган бошқа йўллар ҳам ёпилиши мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//