Ўзбекистонда дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди

Сақлаш
21:05 / 01.04.2022 882 0

Дам олиш кунлари республика ҳудудининг катта қисмида илиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, дея хабар берди Ўзгидромет.

 

Март ойининг охирги кунлари Ўзбекистон ҳудудига Эрондан илиқ ҳаво кириб келиши бошланди, ушбу ҳолат апрель ойининг биринчи ҳафтасида ҳам давом этади.

 

Бугун кундуз куни ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича асосан қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кундуз кунлари ҳаво 20-24 даражагача, баъзи жойларда 25-28 даражагача исийди. Бу апрель ойи бошидаги кўп йиллик қийматлардан 4-6 даражага юқоридир.

 

Республика ҳудудининг катта қисмида ушбу кунларда асосан кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

 

Фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах вилоятларида, шунингдек, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 2 апрель шанба куни ҳаво булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//