Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси 6 сентябрь куни Венада Австрия Республикаси парламенти ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан ҳамкорликда ташкил этилган Парламентлараро Иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарлари саммитида иштирок этди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилмоқда.
Тадбирда парламентлар аёл раҳбарларининг навбатдаги 14-саммитини 2022 йилда Ўзбекистонда ўтказиш тўғрисида келишувга эришилди. Дунё мамлакатлари парламентлари аёл раҳбарлари иштирокида бундай юқори даражадаги саммит мамлакатимиз ва умуман минтақада илк бор ташкил этилади.
Учрашувда пандемия оқибатларини бартараф этиш ва мамлакатларни пандемиядан сўнг тиклашда аёлларнинг иштироки масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини ошириш борасидаги ишлар ҳам кўриб чиқилди.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ